Что дегани нима дегани?

Стоврка или Ставня , какая между ними разница ?
Стоврка или Ставня , какая между ними разница .

Образуй имена прилагательные от следующих сллв?
Образуй имена прилагательные от следующих сллв.
Придумай с ними слов.
Придумай с ними словосочетания.

Под ними теряют почву, их под собой не чуют, под ними путаются?
Под ними теряют почву, их под собой не чуют, под ними путаются.

Вежливые слова и предложения с ними?
Вежливые слова и предложения с ними.

Придумай с ними предложения?
Придумай с ними предложения.

Побудительные и повествовательные предложения, разница между ними?
Побудительные и повествовательные предложения, разница между ними.

Какой падеж, , Ними, ней , мои, его, моими, свои, ей?
Какой падеж, , Ними, ней , мои, его, моими, свои, ей.
На этой странице сайта размещен вопрос Что дегани нима дегани? из категории Русский язык с правильным ответом на него. Уровень сложности вопроса соответствует знаниям учеников 1 — 4 классов. Здесь же находятся ответы по заданному поиску, которые вы найдете с помощью автоматической системы. Одновременно с ответом на ваш вопрос показаны другие, похожие варианты по заданной теме. На этой странице можно обсудить все варианты ответов с другими пользователями сайта и получить от них наиболее полную подсказку.

Набережная существительное одной чертой(какая) красивая двумя чертами Около подчеркиваем волнистой линией в. В сл моря одна черта существительное Время дня одной чертой сущ какое жаркое двумя чертами ветвями какими большими.

А) парочку Б) дразнится В) стишок.

1 схема. Солнце светит. Повествовательное. 2 схема. Девочка делает зарядку. Повествовательное. 3 схема. С дерева упало сочное яблоко. Повествовательное. 4схема. Мальчик думает о маме и о папе. Повествовательное. 5схема. Крпсивый лебедь п..

Жила — была бедная старушка. Такая она была бедная, что порой ей даже не из чего было хлеба испечь. И была у неё соседка — злыдня, которая эту старушку непрестанно бедностью её попрекала. И вдруг заметила соседка : как только она принимается хлеб ..

1. Звуки речи 2. Сами звуки 1. Песня 2. Басня 3. Конец.

Розы — существительное , укрывают — глагол , на — предлог, зиму — существительное , потому — наречие , что — наречие , побеги — существительное , непокрытая — прилагательное , снегом — существительное , обмерзают — глагол , при — предлог , низких — п..

Начнем с главных членов предложения. 1) Хорош лес 2) окрашена листва 3) расстилаются листья 4) видны шляпки а теперь определение и дополнение. Дополнение(сущ. ) — 1) дни, 2) цвет, 3) — , 4) — . Определение(в данном случае это прилагательные) — 1)..

ПрЕломление ПрЕподнести ПрЕкратить споры ПрЕстиж ПрЕзумция ПрЕмьера ПрЕвратно понятый ПрЕсимпатичный ПрЕсимпатичный.

Решение в приложении Всё остальное у Вас правильно.

Раз — вед — чи — ки | р а с в * э ч * и к * и | 4 слога р (р) согл. , зв. Непарн. , тв. Непарн. , а (а) глас. , безуд. , з (с) согл. , глух. Парн. , тв. Парн. , в (в) согл. , зв. Парн. , мягк. Парн. , е (э) глас. , уд. , д ч(ч) сог..
А радлиса где нма дегани

Фото: Абдулло Ёдгоров / «Газета.uz»
Шавкат Мирзиёев матбуотга берган интервьюсида Учинчи Ренессанс ва Янги Ўзбекистон тушунчалари нимани англатишига аниқлик киритди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюсида Учинчи Ренессанс ва Янги Ўзбекистон концепциялари нимани англатиши ҳақида сўзлаб берди.
«Дарвоқе, „янги“ деган сўзнинг биз учун алоҳида аҳамияти бор. Масалан, энг кўҳна байрамларимиздан бири Наврўз — Янги кун деб аталишини эсга олайлик. Ушбу қадимий байрам билан боғлиқ қадрият ва анъаналар ҳаётимизга шу қадар сингиб кетганки, халқимиз асрлар давомида, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий айтганларидек, „Ҳар тунинг қадр ўлубон, ҳар кунинг бўлсин Наврўз!“ деган эзгу тилаклар, пок ниятлар билан яшаб келади», — деди давлат раҳбари.
«Ўтган асрнинг бошларида юртпарвар, миллатпарвар боболаримиз — „жадидчилик“, яъни, янгиланиш ва эркинлик, адолат ва тенглик, илм-маърифат ва миллий ўзликни англаш ғояларини байроқ қилиб, кураш майдонига мардона чиққанларини барчамиз яхши биламиз» — дея давом этди президент.
«Бу улуғ зотларнинг мақсади — жаҳолат ва қолоқлик гирдобида қолиб келаётган Туркистон халқини дунёвий илм-фан, илғор касб-ҳунарлар билан қуроллантириб, умумбашарий ривожланиш йўлига олиб чиқишдан иборат эди. Жадидлар томонидан ташкил этилган янги усулдаги мактаблар, театр, кутубхона ва музейлар, газета ва журналлар, Туркистон фарзандларини чет элларга ўқишга юбориш мақсадида тузилган хайрия жамиятлари халқимизни неча асрлик ғафлат уйқусидан уйғотди, миллий озодлик ҳаракати учун беқиёс куч берди», — деди у.
«Афсуски, юртимизда большевиклар диктатураси ўрнатилгани, чор мустамлакачилик сиёсати янгича шаклда давом эттирилгани маърифатпарвар боболаримизга ўз мақсад-муддаоларини тўлиқ амалга ошириш имконини бермади. Лекин уларнинг эзгу орзу-ниятлари халқимизнинг қон-қонида, тарихий хотирасида сақланиб қолди ва ҳануз яшамоқда, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз», — дея таъкидлади Ўзбекистон етакчиси.
«Бугунги кунда бутун халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган, умуммиллий ҳаракатга айланиб бораётган „Янги Ўзбекистон“ ғояси замирида ана шундай улуғ аждодларимиз, умуман олганда, миллий тарихимизда Биринчи ва Иккинчи уйғониш даврларига асос солган аллома боболаримизнинг орзу-интилишлари ва армонлари ҳам мужассам, десак, адашмаган бўламиз», — деди давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон замини қадимда икки буюк уйғониш даврига — Биринчи (маърифий — IX-XII асрлар) ва Иккинчи (Темурийлар — XIV-XV асрлар) Ренессансга бешик бўлган. «Бу — жаҳон илм-фанида ўз исботини топган ва тан олинган тарихий ҳақиқатдир», — дея қўшимча қилди президент.
«Ҳозирги вақтда мамлакатимизда яна бир муҳим Уйғониш жараёни кечмоқда. Шунинг учун „Янги Ўзбекистон“ ва „Учинчи Ренессанс“ сўзлари ҳаётимизда ўзаро уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб янграмоқда, халқимизни улуғ мақсадлар сари руҳлантирмоқда», — дея хулоса қилди Шавкат Мирзиёев.
Hidoyat.uz
Макруҳ ёмон кўрилган маъносидадир. Фиқҳий истилоҳда макруҳ – шундай омилки, уни қилмаган мақталади, қилган койилмайди. Ибодатлар, уларда макруҳ саналган амал қилинса, бузилмайди, лекин нуқсонли ва савоби кам бўлади. Макруҳ амал икки: макруҳи таҳримий ва макруҳи танзиҳийга бўлинади.
Макруҳи таҳримий (المكروه تحريمًا) – (ҳаромга яқин макруҳ). Шариат гумонли, эҳтимолли, зонний далил (яъни, бир неча эҳтимолли оятлар ёки оҳод ҳадислар) билан қатъий тарзда қайтарган амал. Ҳайит куни рўза тутиш, кўзмунчоқни тумор сифатида тақиш кабилар бунга мисол бўлади. Уни қилмаслик билан савобга, қилиш билан эса гуноҳга эга бўлинади. Уни ҳалол санаган одам кофир бўлмайди, лекин шафоатдан маҳрум бўлиб қолиши таъкидланган. “Макруҳ” атамасини Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳимаҳуллоҳ гоҳида “ҳаром”нинг ўрнида ҳам ишлатганлар.
Макруҳи танзиҳий (المكروه تنزيهًا) – (ҳалолга яқин макруҳ). Шариат қатъий тарзда қайтармаган амал, лекин уни тарк қилиш устунлиги таъкидланган. Мушук теккан сувни ишлатиш макруҳи танзиҳийга мисол бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
МАҚОЛАЛАР

Биринчидан, тарқатилаётган ҳар бир маълумот ва ахборот инсонлар манфаатига хизмат қиладиган …

Тағїғ уқруқїн ӭгмäс, тӭӊїзнi қаjғїқїн бÿкмäс – тоғ арқон билан …

Руанда мусулмонлари Руанда – Шарқий Африкадаги денгизга чиқиш имкони йўқ, …

Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжаи мутаҳораларидан Умму Салама розияллоҳу анҳодан ўрганганимизга кўра: …

Сhat – чат – вайсаш, суҳбат, гурунг. Бу – махсус …

Миллат маънавиятини ислоҳ этиш, одамларни маърифатли қилиш, оламга очиқ назар …
САВОЛИМ БОР
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизнинг мўътабар китобларида эркак ва аёлларнинг намозлари ўртасида фарқ борлиги баён қилинган. Қуйида аёлларга хос бўлган намоздаги ҳолатларни санаб ўтамиз:
– “Аллоҳу акбар” деб намозга кириш пайтида аёллар қўлларини елка баробари миқдорича кўтаради;
– Қўл боғлашда аёллар икки қўлларини кўкраклари устига қўядилар;
– Рукуъ пайтида қўл бармоқлари ёйилмайди балки, жипс ҳолда бўлади; Икки тирсаклари билан қимтиниб, уларни биқинларига теккизиб туради, тиззалари бироз букилади, эркакларга ўхшаб беллари билан бошлари тўғри бўлмайди, балки рукуъ деса бўладиган даражада эгиладилар;
– Саждага борганларида ҳам қимтинган ҳолларида қоринларини икки сонларига тегадиган қилиб сажда қиладилар;
– Ўтириш пайтида яъни қаъдада аёллар икки оёқларини ўнг томонга чиқариб, чап думбасига ўтиради;
– Саждада аёллар билакларини ерга теккизиб, қимтиниб турадилар;
– Бирор намозни овоз чиқариб ўқимайди. (манба: “Мухтасарул виқоя” ва “Фатовои Ҳиндийя” китоблари)
Уламоларимиз ушбу фарқларга кўплаб ривоятларни далил сифатида келтирганлар. Жумладан:
Язийд ибн Абу Ҳабиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллаҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган икки аёлнинг олдидан ўтдилар ва: “Қачон сажда қилсангиз, гўштнинг баъзисини ерга теккизинг. Албатта, аёл киши бунда эркакка ўхшамас”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти).
Али разияллоҳу анҳу: “Қачон аёл киши сажда қилса, қимтиниб ўтирсин, икки сонини йиғиштирсин”, деганлар (Имом Ибн Аби Шайба ривоят қилган).
Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У зот шундай дедилар: “Қачон аёл киши намозда ўтирса, бир сонини иккинчи сони устига қўяди. Қачон сажда қилса, қорнини сонига имкони борича қимтиниб теккизади. Чунки, Аллоҳ таоло унга назар солиб туради ва “Ҳой, фаришталарим! Сизларни гувоҳ қиламанки, уни мағфират қилдим”, дейди”, (Ибн Адий “Комил” китобида ва Байҳақий “Сунан” китобида ривоят қилган). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бизнинг диёримизда Шайх Абу Мансур Мотуридийнинг қибла тўғрисида берган фатвоси асос қилиб олинган. Имом Сарахсий ўзининг “Мабсут”ида нақл қилишича Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Ёзнинг энг узун кунида қуёш ботган жойни белгилаб қўй! Сўнгра қишнинг энг қисқа куни қуёш ботган жойни ҳам аниқлаб, белгилаб қўй! Шу икки аломат ўртасидаги оралиқни учга бўлиб, ўнг томонингга икки ҳиссасини, чап томонингга бир ҳиссасини тақсимлаб, чап томондан энг биринчи ва иккинчи бўлаклар туташган чизиққа юзлансанг, шу қибладир”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маълумки, қиблага юзланиш намознинг шартларидан биридир. “Қибла” сўзи намоз ва дуода одамлар юзланадиган тараф маъносини англатади. Маккадаги Каъбанинг ости ҳам, усти ҳам мусулмонлар учун қибладир. Шунинг учун тоғ тепасида ёки чуқурликда Каъба тарафга юзланган киши қиблага юзланган бўлади.
Каъбани бевосита кўриб туриб, намоз ўқиётган киши унинг айни ўзига юзланиши лозим. Уни тўғридан-тўғри кўрмаётган, ўзи ҳарамда турган киши масжидул-ҳаром тарафга, ҳарамдан ташқарида турган киши эса – ҳарам ҳудуди жойлашган тарафга юзланиши керак бўлади. Бунга қуйидаги ҳадиси шариф ҳам далолат қилади: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Каъба – масжид(ул ҳаром) аҳлининг қибласидир. Масжид(ул-ҳарам) эса – ҳарам аҳлининг қибласидир. Ҳарам – ер юзининг машриқию мағрибидаги умматимнинг қибласидир”, – деганлар (Имом Байҳақий ривоят қилган).
Барча фақиҳлар намозда хотиржам ҳолдаги киши қиблага юзланиш шарт эканига иттифоқ қилишган. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюрган: “… Юзингизни Масжиди Ҳаром (Каъба) томонга буринг! (Эй, мўминлар, сизлар ҳам) қаерда бўлсангиз, юзларингизни ўша тарафга бурингиз! …” (Бақара сураси, 144-оят). Аммо душман ёки йиртқич ҳайвон хавф солиб турган ҳолатда намозда қиблага юзланиш шарти соқит бўлади.
Қиблани аниқлашни ўрганиш ҳар бир балоғатга етган мусулмонга вожибдир. Чунки киши ҳаёти давомида турли сафарларга чиқиши ва турар жойларда бўлиши мумкин. Ана шундай вазиятларда қибла тарафни аниқлаши ва қаерда бўлмасин, ибодатини мукаммал адо этиши шариат талабидир.
Қиблани аниқлашнинг фиқҳий манбаларда уламолар томонидан зикр қилинган кўплаб қадимий ва илмий услублари мавжуд.
Фуқаҳоларимиз бунда ўта нозик қоидаларни ишлаб чиқишган. Ўз даврида бу борада алоҳида изланишлар олиб борган Ислом уламолари география, астрономия, геометрия фанларидан, ҳатто арифметик қоидалар ва тригонометрик функциялардан кенг фойдаланишган.
Қиблани аниқлашда қуйидаги услублар бугунги кун шароитида нисбатан қулай ва оммабоп ҳисобланади:
1. Қадимий масжид меҳроблари;
Саҳобалар томонидан турли юртлар фатҳ қилинганда биринчи навбатда қиблани аниқлаб, масжидлар бино қилинган. Ушбу масжид меҳроблари орқали бошқа масжидларнинг ҳам қибласини аниқлаш кейинчалик одат тусига кирган ва барча фуқаҳолар томонидан унга эргашиш лозимлиги таъкидлаб келинган. Жумладан, ҳанафий мазҳабининг таниқли уламоларидан Саййид Аҳмад Таҳтовий шундай дейди: “Шаҳар ва қишлоқларда қиблани аниқлаш саҳоба ва тобеинлар томонидан белгилаб берган меҳроблар орқали бўлади. Улар ўрнатган меҳроблар орқали қиблага юзланишда биз ҳам уларга эргашишимиз лозимдир” (“Ҳошияту ала мароқил-фалоҳ”).
Ўрни келганда шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, мусулмонлар асрлар давомида ибодат қилиб келаётган қадимий масжидларнинг қибласи ҳудди адолатли мусулмоннинг хабари каби сўзсиз қабул қилинади. Чунки, улар ҳам қиблани аниқлашда ўз тажрибаларига суяниш билан бирга соҳа мутахассисларининг нозик илмий қоидаларига риоя қилишган (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси”, 36-жуз, 197-бет).
2. Юлдузлар;
Асосан қутб юлдузига қараб қиблани аниқлаш мумкин. Чунки ушбу юлдуз доим бир жойда кўринади. Аммо ҳар бир ўлканинг қибласи бир-биридан фарқ қилади. Масалан, бизнинг минтақамизга нисбатан қибла жануби-ғарб тарафда жойлашган бўлиб, қутб юлдузини ўнг қулоғининг орқа тарафида қолдириб, юзланган киши қиблага юзланган ҳисобланади.
3. Қуёш.
Қуёшнинг чиқиши ва ботиши, тушдан кейинги йўналган томонига қараб ҳам қиблани аниқлаш мумкин. Азалдан бизнинг диёримизда Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳ алайҳнинг фатвоси асосида қуёшнинг ботиш ўрнига қараб масжидлар қибласи белгиланган. Имом Сарахсий нақл қилишича Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Ёзнинг энг узун кунида қуёш ботган жойни белгилаб қўй. Сўнгра қишнинг энг қисқа куни қуёш ботган жойни ҳам аниқлаб, белгилаб қўй. Шу икки аломат ўртасидаги оралиқни учга бўлиб, ўнг томонингга икки ҳиссасини, чап томонингга бир ҳиссасини тақсимлаб, юзлансанг, шу қибладир” (“ал-Мабсут”).
Аммо бу кун очиқ ва мўътадил бўлган вақтда тўғри чиқади. Бошқа вақтларда тахминан иккисининг, яъни, қуёшнинг қиш ва ёз фаслидаги ботиш манзилининг ўртаси олинади.
4. Компас.
Компас қаерда бўлса ҳам фақат бир тарафни кўрсатиб туради. Мана шу билан тўрт тараф аниқланиб, қибла қаердалигини билиб олиш мумкин. Ҳозирда қибла тарафни кўрсатувчи махсус компаслар ҳам ишлаб чиқарилган. Ана шу каби воситалар билан ҳам қиблани аниқлаш мумкинлигига фуқаҳоларимиз фатво берганлар.
5. Мобил иловалар.
Ҳозирги кунда қиблани аниқлашнинг энг қулай ва кенг тарқалган услуби мобил алоқа воситаларининг махсус иловаларидан фойдаланиш ҳисобланади. Айни пайтда бу каби иловаларнинг тури ва сифати турлича бўлиб, уларнинг барчаси асосан АҚШнинг Google компанияси томонидан тақдим этилган (qiblafinder.withgoogle.com) тизимига уланиш орқали амалга оширилади. Бунда фойдаланувчилар қибла йўналишини тўғри аниқлашлари учун мобил восита жойлашган манзилни аниқлаш хизмати(GPS)ни фаоллаштиришлари талаб этилади.
Агар киши сафарда бўлса ёки бирор нотаниш жойда бўлса, аввало ўша ердаги ишончли кишилардан қибла қайси тарафдалигини сўрайди. Агар уларнинг хабарига шубҳа қилса ёхуд сўраш учун атрофида бирор киши топилмаса юқорида зикр қилинган омилларни ишга солиб, қиблани аниқлаши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик вақти келмасдан сўйилган ҳайвонлар қурбонлик ўрнига ўтмайди. Қайтадан қурбонлик қилиш шарт бўлиб қолади. Масжидни ободонлаштириш учун эҳсон қилиш катта савоб, лекин бу қурбонликни зиммадан соқит қилмайди. Бу ҳақда Имом Сарахсий шундай дейдилар:
ثُمَّ أَوَّلُ وَقْتِ الْأُضْحِيَّةِ عِنْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ الثَّانِي مِنْ يَوْمِ النَّحْرِ إلَّا أَنَّ فِي حَقِّ أَهْلِ الْأَمْصَارِ يُشْتَرَطُ تَقْدِيمُ الصَّلَاةِ عَلَى الْأُضْحِيَّةِ .
яъни: “Қурбонликнинг аввалги вақти қурбонлик кунининг субҳи содиқи (яъни, тонги отган)дан бошланади. Лекин шаҳар аҳолиси ийд намозини қурбонликдан аввал адо қилиши шарт бўлади” (Ҳозирги пайтда катта қишлоқлар ҳам шаҳар ҳукмида бўлади)” (“Мабсут” китоби).
Қуйидаги ҳадиси шариф мазкур масаланинг далил ҳисобланади. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар:
مَن ذبَحَ قبل الصَّلاةِ فإنَّما يذبحُ لنَفْسِه، ومَن ذَبَحَ بعد الصَّلاةِ فقد تَمَّ نسُكُه وأصاب سُنَّةَ المُسْلمينَ
яъни: “Ким намоздан аввал (қурбонлик) сўйган бўлса, ўзи учун сўйибди. Ким намоздан кейин сўйган бўлса, унинг қурбонлиги мукаммал бўлибди ва мусулмонларнинг йўлини тутибди” (Имом Бухорий ривояти).
Демак, қурбонлик вақти жума намози ўқилмайдиган олис қишлоқларда ҳайит куни тонг отгандан бошланса, шаҳар ва жума ўқиладиган катта қишлоқларда ҳайит намозидан кейиндир. Бу вақтдан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтмайди ва қайта қурбонлик қилиш шарт бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Алоҳ таоло Қуръони каримда баъзи нарсалар билан қасам ичган, муфассирларимиз бу қасам ичилган нарсалар Аллоҳ таоло наздида қадри балан эканидан далолат беради, дейишади. Ана шундай қасам ичган нарсалардан баъзиси:
﴿ وَالْفَجْرِ وَلَيَالٍ عَشْرٍ﴾ (سورة الفجر/الآية 1-2)
яъни: “Қасамёд этаман тонг (вақти) билан, «Ўн кеча» билан” (Фажр сураси, 1-2 оятлар). Бу оятдаги “Ўн кеча” дан мурод машҳур муфассир Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ томонидан улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривояти қилиб, бу Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунидир, деб тафсир қилганлар. Зеро, Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати ва бу кунлардаги амалларнинг фазилатлари борасида Имом Бухорий ва бошқа муҳаддисларимиздан кўплаб саҳиҳ ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Жумладан, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
قال ابن عباس، أيام العشر من ذي الحجة، عَنِ ابْنِ عُمَرَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَال،َ مَا مِنْ أَيَّامٍ أَعْظَمُ عِنْدَ اللَّهِ، وَلَا أَحَبُّ إِلَيْهِ مِنْ الْعَمَلِ فِيهِنَّ مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ الْعَشْرِ، فَأَكْثِرُوا فِيهِنَّ مِنْ التَّهْلِيلِ وَالتَّكْبِيرِ وَالتَّحْمِيدِ” (رواه الامام أحمد عن ابن عباس رضي الله عنه).
яъни: “Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у (кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у (кун)ларда таҳлил, такбир ва Аллоҳга ҳамдларни кўпайтиринглар” (Имом Аҳмад ривоят қилган).
Катта тобеинлардан Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ Зулҳижжанинг бу ўн кунлари кирганда солиҳ амаллар ва ибодатга шу даражада киришиб, амал қилардиларки, ҳатто охирига бориб қодир бўлмай қолардилар. Азизлар, саҳобийлар ва уларга эргашганларнинг амали солиҳ ва ибодатлар масаласидаги ғам-ташвишлари, ҳар бир кунни ғанимат билишлари шундай бўлган.
Уламоларимиз бу кундаги афзал амаллар ва фазилатли ибодатларни зикр қилишиб, уларнинг ичида қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатишган:
– Намоз ўқишни кўпайтириш, хусусан фарз намозларни вақтида ўқишнинг янада фазилатли бўлиши;
– Рўза тутиш, зеро рўза афзал солиҳ амаллардан биридир. Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатли ҳисобланади;
– Ҳадисда келганидек бу кунда Аллоҳ таолога таҳлил, такбир ва ҳамду-санони кўпайтириш. Имом Бухорийдан ривоят қилинадики, Ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолар Зулҳижжанинг ўн кунлигида бозорга чиқиб, такбир айтишарди ва мусулмонлар ҳам уларга эргашиб такбирни такрорлашарди.
– Арафа куни рўза тутиш фазилати. Зеро, бу кундаги рўзанинг фазилати ҳадиси шарифда ўтган ва кейинги бир йилдаги кичик хато-камчиликларга каффорат бўлади, деб ривоят қилинган;
– Қурбон ҳайити кунидаги қурбонлик қилиш фазилати;
– Ҳайит кунлари қавму қариндошлар ва ёру дўстлар ўзаро хабарлашиши, муҳтожлар ҳолидан хабар олишилари ҳамда бир-бирларини хурсанд қилишлари фазилати;
А радлиса где нма дегани

Аллоҳ таолодан қўрқиш ҳар бир мўминнинг зиммасидаги вожиб амалдир. Мўмин банда бу дунё ва охиратдаги барча орзуларига Аллоҳ таолодан қўрқиш билангина етади. Роббимиз биз бандаларини Ўзидан қўрқишга амр қилиб, шундай деган:
فَلاَ تَخَافُوهُمْ وَخَافُونِ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ
“Бас, агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, мендан қўрқинглар”
(Оли Имрон сураси, 175-оят).
فَلاَ تَخْشَوُاْ النَّاسَ وَاخْشَوْنِ
“Одамлардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар” (Моида сураси, 44-оят).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Аллоҳ азза ва жалла айтади: «Иззатим ва буюклигимга қасамки, иккита қўрқув ва иккита хотиржамликни бандамда жам қилмайман. Ким дунёда Мендан қўрқса, охиратда уни хотиржам қиламан. Ким дунёда хотиржам бўлса, қиёматда уни қўрқитаман»..
Аллоҳдан қўрқишнинг аломатлари, қўрқувни пайдо қиладиган амаллар нима? Қуйида шуларни келтириб ўтамиз:
1.Қуръон қироати ва унинг маъноларини тадаббур қилиш.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآنَ أَمْ عَلَى قُلُوبٍ أَقْفَالُهَا
“Қуръонни тадаббур ила ўйлаб кўрмасларми? Ёки қалбларида қулф борми?” (Ҳар бир оятни, ҳар бир сўзни чуқур тушунишга ҳаракат қилиш Қуръонни тадаббур қилишдир. Ўшанда парда кўтарилади, ҳамма нарса равшанлашади, қалб ҳаловот топади, виждон мусаффо бўлади.«Қалбларида қулф» бўлса, унда ҳамма нарса берк, уларга ҳеч нарса, жумладан, Қуръон нури ҳам кирмайди.) (Муҳаммад сураси, 24-оят).
2.Гуноҳ қилишдан қўрқиш.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу “Мўмин ўз гуноҳини устига қулаб тушадиган тоғ деб билиб, ундан қўрқиб туради. Мунофиқ эса, ўз гуноҳини бурнига қўнган пашша деб ўйлаб, “кишт” десам учиб кетади деб ўйлайди” деганлар. Бухорий ривояти.
3. Аллоҳга тақво қилиш.
Тақво – Аллоҳ таоло буюрган ишларни қилиб, гуноҳ, маъсият ва ҳаром ишлардан тийилишдир. Шундай қилиш қалбда қўрқув борлигининг белгисидир.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:
أَلا إِنَّ أَوْلِيَاء اللّهِ لاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ الَّذِينَ آمَنُواْ وَكَانُواْ يَتَّقُونَ
“Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар. Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир”. (Демак, Аллоҳнинг дўсти бўлиш жуда ҳам осон экан. Бунинг учун аввало, У зотга иймон келтириш; иккинчидан эса, тақводор бўлиш, яъни, Аллоҳнинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтиб яшаш лозим экан. Кимнинг иймонида заррача хато бўлса ёки Аллоҳнинг кўрсатмалари асосида эмас, ўзганинг йўлида ҳаёт кечирса ёхуд ўзи ўзига йўлланма тузиб олса, у одам Аллоҳга дўст бўлиш бахтидан маҳрумдир.) (Юнус сураси, 62-63-оятлар).
Аллоҳнинг дўстлари Ундан қўрқувчилардир. Улар эса тақводорлардир.
Юқорида айтганимиздек, тақво қилиш тана аъзоларини гуноҳ, ҳаром ишлардан тийиб юриш ва у аъзолар ила солиҳ амаллар қилишдир. Инсон тана аъзолари билан ибодат қилиши, намоз ўқиши, рўза тутиши, закот бериши, ҳаж қилиши, илм ўрганиши ва бошқа тоатларни бажариши тананинг тақвосидир.
Тилни ёлғон, ғийбат ва бошқа гуноҳ сўзлардан тийиб, Қуръон тиловати, зикр кабиларга ишлатиш, қулоқни ҳаром нарсаларни эшитишдан тийиб, Қуръон тиловати, ота-она, устозларнинг сўзларини тинглашга ишлатиш, кўзни номаҳрамларга, қараш ҳаром бўлган нарсаларга боқишдан тийиб, у билан Қуръонга қараш, ота-она ва устозларнинг, умуман, мўмин биродарларнинг юзларига табассум ила боқишдир, қўлни ҳаром нарсаларни ушлашдан тийиб, у билан етимларнинг бошини силаш, мискинларга садақа узатиш, яхшилик ишларига ишлатиш, оёқни ҳаром жойларга юриб боришдан тийиб, у билан масжидга, ота-она ва устозлар, қариндошлар, беморлар, етимлар ва мўмин биродарлар зиёратига боришдир. Қалбни, мияни ёмон ўй-хаёллардан, гина, адоват, кибр, ҳасад каби иллатлардан тийиб, Аллоҳ мени кўриб турибди деган ҳис, муҳаббат, меҳрибонлик, самимийлик, ота-она, устозлар, фарзандлар ва солиҳ амалларга нисбатан соғинч, шавқ билан тўлдириш. Мана шулар тана аъзолари ва қалбнинг тақвосидир.
4.Аллоҳ таолони исм ва сифатлари орқали яхшилаб таниш.
Банда Аллоҳ таолони Унинг исм ва сифатлари орқали танийди. Танигани сайин Ундан қўрқуви ортиб боради.
5. Аллоҳ таолодан қўрқувчиларнинг фазлини билиш.
Банда Аллоҳдан қўрқувчиларнинг фазилати нақадар улуғ эканини билса, у ҳам қалбида Роббисидан бўлган қўрқувни кучайтиришга уринади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:
إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَإِذَا تُلِيَتْ عَلَيْهِمْ آيَاتُهُ زَادَتْهُمْ إِيمَاناً وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ
“Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса,иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир” (Анфол сураси, 2-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «То сут елинга қайтмагунча Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган киши дўзахга кирмас. Аллоҳнинг йўлидаги чанг ила жаҳаннам тутуни жам бўлмас», дедилар». Термизий, Насоий ривоятлари.
6. Аллоҳ таолодан қўрқувчи зотларнинг ҳаётларини ўрганиш.
Имом Ғазолий раҳимаҳуллоҳ: “Пайғамбарлар ва саҳобаларнинг ҳаётларини билиш, ўрганиш (қалбда) Аллоҳдан бўлган қўрқувни уйғотишга сабаб бўлади. Агар ҳозир сабаб бўлмаса ҳам кейинроқ сабаб бўлади” деганлар.
Барча Пайғамбарлар алайҳимуссалом, саҳобаи киромлар, тобеинлар ва табаа тобеинларнинг ҳаётларини ўқиб, улар Аллоҳ таолодан қай даражада қўрққанларини билиш кишининг қалбида кучли қўрқувнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.
7. Қуръондаги азоб, ваъийд оятларининг маъносини тадаббур қилиш.
Дўзах, унинг аҳли, қиёмат куни даҳшатлари ва ҳоказолар ҳақида ўйлаб, тафаккур қилиш қалбда Аллоҳ таолодан бўлган қўрқувни кучайтиради.
8. Банда ўзининг ожизлиги ҳақида ўйлаб кўриши.
Киши ўзининг нақадар ожиз, заиф эканини, Аллоҳ таолонинг азобига бардош бера олмаслигини ўйлаб кўрса, гуноҳлардан тийилиб, тоат сари юрадиган бўлади.
9. Кофирлар, золимлар, осийларнинг қандай оқибатларга дучор бўлганини ўқиб, ўрганиш.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:
وَكَمْ أَهْلَكْنَا قَبْلَهُم مِّن قَرْنٍ هَلْ تُحِسُّ مِنْهُم مِّنْ أَحَدٍ أَوْ تَسْمَعُ لَهُمْ رِكْزاً
“Улардан олдин қанчадан-қанча аср(аҳли)ни ҳалок қилдик. Улардан бирортасини ҳис этасанми ёки шарпасини эшитасанми?!” (Марям сураси, 98-оят)
Қуръони Каримда қиссалари келган Од, Самуд қавмларига, Фиръавн, Ҳомон, Қорунга келган азобу уқубатларни ўқиб, ўрганган киши ўзини ўнглашга, яхши банда бўлишга астойдил уринади.
10. Қиёмат кунининг даҳшатларини ўйлаб кўриш.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمْ إِنَّ زَلْزَلَةَ السَّاعَةِ شَيْءٌ عَظِيمٌ يَوْمَ تَرَوْنَهَا تَذْهَلُ كُلُّ مُرْضِعَةٍ عَمَّا أَرْضَعَتْ وَتَضَعُ كُلُّ ذَاتِ حَمْلٍ حَمْلَهَا وَتَرَى النَّاسَ سُكَارَى وَمَا هُم بِسُكَارَى وَلَكِنَّ عَذَابَ اللَّهِ شَدِيدٌ
“Эй одамлар! Роббингиздан қўрқинг! Албатта, (қиёмат) соати зилзиласи улкан нарсадир. Уни кўрадиган кунингизда, ҳар бир эмизувчи ўзи эмизаётган нарсасини унутар. Ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар. Одамларни маст ҳолда кўрарсан. Ҳолбуки, улар маст эмас. Лекин Аллоҳнинг азоби шиддатлидир” (Ҳаж сураси, 1-2-оятлар).
Қиёмат куни ҳар бир банда бу дунёда қилган ишларига ҳисоб бериши, агар саволларга жавоб бера олмаса, дўзах азобига гирифтор этилишини ўйлаган киши дарҳол ўзини тузатишга уринади.
11. Таъсирли мавъизалар эшитиш.
Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни бомдод намозидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, бизга ўта балоғатли ваъз қилдилар. Ундан таъсирланиб кўзлар ёш тўкди, қалблар титроққа тушди. ” Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Ҳа, инсон қалбини жунбушга келтирадиган панду насиҳат эшитса, солиҳ амалларга рағбати ортиб, гуноҳлардан узоқ юришга ҳаракат қилади.
12. Аллоҳ таолони кўпроқ зикр қилиш.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:
إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَإِذَا تُلِيَتْ عَلَيْهِمْ آيَاتُهُ زَادَتْهُمْ إِيمَاناً وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ
“Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса,иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир” (Анфол сураси, 2-оят).
Аллоҳни зикр қиладиган киши гуноҳга қўл урмайдиган бўлиб боради. Бирор гуноҳ қилишга нафси ундаса ҳам, “Мен Аллоҳни зикр қила туриб гуноҳ содир этаманми?!” дейди-да, ёмон ишлардан ўзини тияди.
13. Тавбага астойдил берилиш.
Аллоҳ таолодан қўрққан банда қилган гуноҳларини эслаб, кўзидан ёш тўкиб, тавба қилади. Доим истиғфор айтиб юришга уринади. Чунки, у охиратда қилган гуноҳларига жазоланишини билгани учун Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқиб, тавбага шошилади.
14. Илмга интилиш.
إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاء
“Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар” (Фотир сураси, 28-оят).
Илм инсонни Роббисини танишга олиб боради. Чинакам олим Аллоҳ таолодан қўрққан кишидир. Тарихдан маълумки, жуда кўп олимлар ўз соҳаларининг моҳир билимдони бўлишгач, Аллоҳни таниб, Ундан қўрқиб, иймонга келганлар.
Ҳа, инсон бу борлиқдаги нарсалар хусусида тафаккур қилар экан, қалбида Аллоҳ таолодан, Унинг азаматидан қўрқув пайдо бўлади. Улкан осмон, ундаги галактикалар, сайёралар, юлдузлар, уларнинг орасидаги жуда катта масофалар, ҳайвонлар, ўсимликлар, жонсиз нарсалар, уларнинг яшаши, ишлаши ва бошқа жиҳатлари ҳамда инсоннинг ўзи ҳақидаги тафаккури ва илмий ўрганишлари охир-оқибат Аллоҳ таолони танишга, Ундан қўрқишга олиб боради.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзидан қўрқадиган, солиҳ амалларга уриниб, гуноҳлардан тийиладиган бандаларидан қилсин!